“Ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар” кафедраси мудири, профессор Н.Ҳ.Ҳакимов ҳамда ҳаммуаллифлар Ш.Ҳ.Зулфиқоров, Н.Н.Қодировлар томонидан ёзилган “Ўзбекистон янги тараққиёт босқичида” номли монографияси нашр қилинди. Ушбу монография ижтимоий фанларнинг муҳим мавзуларидан бири –мамлакатимиз янги тараққиёт босқичида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, моҳияти, шахс ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларининг муҳим қирралари, амалга ошириш воситалари ва унинг жамият тараққиёти учун амалий ва назарий аҳамияти жиҳатлари тадқиқига бағишланган.
Мамлакатимизда миллий юксалиш жараёни трансформацияси натижасида янги тараққиёт босқичининг мазмуни, моҳияти ва ривожланиш омиллари очиб берилган. Муаллифлар янги тараққиёт босқичида таълим, олий таълим жараёнининг Учинчи ренессанс пойдеворини шакллантириш жараёни билан боғлиқлигини асослашга уринган. Соғлиқни сақлаш тизимининг шаклланиши ва инсон ижтимоий, иқтисодий ҳаётига таъсири, спорт, маданият ва санъатнинг равнақи, ушбу соҳаларда олиб борилаётган самарали ислоҳотлар таҳлил қилинган.Монографияда минтақадаги атроф-муҳит муҳофазаси, экологик хатарлар ва уни юмшатиш механизмлри кўрстилган. Муаллифлар янги Ўзбекистоннинг яхши қшничилик муносабатларини ривожлантириши,миллатлараро муносабатлардаги толерантлик ва диний бағрикенглик масалаларини очиб берган. Ушбу тадқиқот мустақил тадқиқотчилар, бакалавр, магистрантлар ва кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган.